Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликларига сафар уюштирди!

0

— Бугун Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафаримиз доирасида мамлакат Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зойд Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан учрашдик.

Суҳбат чоғида Шайх Сайф Ол Наҳаён Амирликлар Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига нисбатан чуқур ҳурматда экани ҳамда барча соҳаларда мамлакатимиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди, – деб ёзган Саида Мирзиёева ўз интаграм саҳифасида.