Шаҳзода Муҳаммедова бир сирни очди!

0

Машҳур актриса, бошловчи ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова мухлисларига бир сирини очди.

— Бир сирни сизларга очайми?
Болалик даврларимда кўрган тушларим, дафтарчамга ёзган орзуларим ва режаларимнинг барчаси менинг бугунги ҳаётим десам ишонасизми?
Мактаб чоғларимда тинимсиз кўрган тушларимни бугун эслаб ўзимга ўзим ҳайрон қолиб дейман:
Оллоҳим келажакни тушларимда олдиндан кўрсатган эканда деб…
1-синфдан 9-синфгача такрорий бир хил мавзуда туш кўрар эдим.
Онамга тушларимни айтиб берар эдим: Тушимда киймлар бўйича дизайнер эканман, 2-қаватли катта модалар уйим бор экан, лекин катта саҳнадаман, қўлимда микрофон десам, онам “ҳа, тушда!” дердилар.
Ҳаммага хайрли тун, азизлар яхши тушлар кўринг! – деб ёзган у ўз инстаграм саҳифасида.