Сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди

0

Эксперт гуруҳи бешта сиёсий партиялар топширган сайловчиларнинг имзо варақаларига ижобий хулоса берганини инобатга олиб Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларга Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори қуйидагича белгиланди:

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун – 10 миллион 832 минг сўм;

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 2 миллион сўм;

Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 1 миллион сўм.

Маълумот учун: олдинги сайловларда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун маблағ ажратилмаган эди.