Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди

0

АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефонда суҳбатлашиб, ундан Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

“АҚШ Туркияга Сурияга бостириб киришга яшил чироқ бермаган”, деб айтган Пенс Оқ уйда журналистларга.

Эрдўған 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчи партияси ва ИШИДга қарши қаратилган ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилганди.

12 октябрда Туркия мудофаа вазирлиги турк ҳарбийлари ва Суриянинг қуролланган мухолифати Рас ал-Айн шаҳри устидан, 13 октябрда эса Талл-Обод шаҳри устидан назоратни қўлга олганини маълум қилган.