Уфалик эркак 15 яшар ўзбек қизини 2 йил давомида зўрлаб келди. Қиз қўрқув туфайли зўрлашларга дош берибди…

0

 

Яқинда Уфа полиция маҳкамасига 15 яшар исми-шарифи сир тутилган ўзбекистонлик қиз шикоят аризаси билан мурожаат этиб, икки йил давомида 44 ёшли эркак зўрлаб келганини баён қилди. Маълум бўлишича, қиз онасининг ҳужжатларида муаммо бўлгани боис эркакнинг қўрқитишларига чидаш ва зўрлашларини сир тутишга мажбур бўлган. Агар бировга чурқ этса, эркак онасини полициячиларга айтиб депорт қилдириш, сингиллари ва уни мактабдан ҳайдаттириш билан қўрқитиб келган. Охири чидолмаган. Бу ҳақда севган йигитига айтган. Йигит эса уни полиция маҳкамасига бошлаб борган.

Ҳозир қиз икки синглиси билан ижтимоий ҳимоя ташкилотининг меҳр ва мурувват уйига жойлаштирилган. Онасини эса хорижликларни вақтинча сақлаш пунктига юборишган. Зўравон эркак қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш очилган. Тергов жараёни бошланган.

 

loading...