«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «МЕҲРИМОҲ ВА БОЛИ-БЕЙ МУҲАББАТИ ҲАҚИҚАТМИ?»

0

 

Турк киноижодкорлари тарафидан суратга олинган «Муҳташам юз йил» телесериалида султон Сулаймоннинг ёлғиз қизи Меҳримоҳ ҳали гўдаклик чоғидаёқ султон ётоғи қўриқчиси, енгилмас жангчи Боли-Бейга кўнгил қўйганди. Бироқ кейинчалик Боли-Бей Меҳримоҳнинг муҳаббатини рад этади. Чунки унга ҳануз жажжи қизалоқ сифатида қарашини, бундан бошқачасига қарай олмаслигини айтиб узр сўрайди. Энди савол туғилади. Аслида-чи? Аслида бу муҳаббат мавжуд бўлганми?

Тарихий манбаларда ёзиб қолдирилишича, Меҳримоҳ султон ва Боли-Бей ростдан ҳам ҳаётда бўлган. Фақат улар орасида бу каби туйғулар мавжуд бўлмаган. Негаки, Боли-Бей 1495 йили таваллуд топган. Аниқроғи, у султон Сулаймоннинг тенгдоши бўлган. Боли-Бей Сулаймоннинг бобоси султон Боязид Иккинчининг қизи Ойнишоҳ султонга уйланган. Демак, бундан келиб чиқадики, Ойнишоҳ Сулаймонга хола ҳисобланган.

Боли-Бей ҳамда Меҳримоҳ султон ўртасидаги муҳаббат эса юқорида айтиб ўтилганидек, гўзал ва ёқимли эртак холос.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади