«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ЭГИЗАК СИНГЛИСИ БЎЛГАНМИ?»

1

 

«Муҳташам юз йил» сериалида бизга султон Сулаймоннинг сингиллари сифатида Хадича, Бейхон, Шохсултон, Фотималарни кўрсатишган. Аммо султон Сулаймоннинг Ҳафиза султон деган эгизак синглиси намойиш этилмаган.

Тарихий маълумотларда таъкидланишича, Сулаймон ва Ҳафиза ҳақиқатан эгизаклар бўлишган. Улар бир кунда, яъни, 1494 йил 6 ноябр куни Трабзонада дунёга келган. Ота-оналари Салим I ҳамда Хафса султонлар ҳисобланади.

Ҳафизанинг ҳаёти ҳақида тарихий манбаларда кам маълумот қолдирилган.

Уни 1511 йили Дуканагизода Аҳмад пошшага узатишган. Аҳмад пошша албаниялик бойваччанинг фарзанди эди. 1511 йили у Анатолий бейлербейи лавозимига тайинланди. 1514 йили буюк вазир лавозимини эгаллади. Бу юқори лавозимга уни шахсан султон Салим I нинг ўзи тайин этган. Бироқ орадан 3 ой ўтгач, пошшани яничарлар қўзғолонида иштирок этганликда айблаб қатл этишди.

Кўп ўтмай, Ҳафизани Искандар бей исмли пошшага турмушга беришди. Кейинроқ у ҳам буюк вазир бўлди. Бахтга қарши уни ҳам қатл қилишди.

1522 йили Ҳафиза учинчи марта Дамад Мустафо пошшага турмушга чиқди. Кейинчалик султон пошшани Миср губернаторлигига тайин этди. Ҳафиза Мустафо пошшага ўғил фарзандни ҳадя этди. Унга Усмон деб исм беришди. 1529 или бу эри ҳам ёруғ дунёни тарк этди ва Ҳафиза Тўпқопи саройига қайтди. Қайтиб турмушга чиқмади. 1538 йил 10 июл куни оламдан ўтди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

1 ТА ФИКР

  1. Ана фильм, узимиздикилар туркиядан кам жойи борми? Жуда зур ишланган кино экан

Comments are closed.