Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 16 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўй буржи вакилларининг моддий аҳволи аълодан ҳам аъло даражада бўлади. Пуллар киссангизга, катмонингизга метеорит тезлигида келиб туша бошлайди. Асосийси, у пулларни ўзингизда сақлаб қола олсангиз ва бўлар-бўлмас харидларни амалга ошириб қўймасангиз бас. Дўстлар билан мулоқотда жуда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Сабаби, уларнинг бири сиздан шахсий сирларингизни суғуриб олишга уриниб кўриши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

16 октябр куни моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши бўлиши учун позитив кайфиятга эга бўлишингиз керак. Бу соҳада хавфли бурилишлар йўлингизга кўндаланг бўлиши мумкин. Ана ўшалардан эсон-омон ўтиб олсангиз, марра сизники. Куннинг иккинчи ярмида сизга беэътибор бўлмаган бир инсондан кутилмаган совға олишингиз эҳтимоли бор. Аммо бундан хулоса ясашга шошилманг. Олдин текшириб кўринг. У инсоннинг нияти нелигини аниқланг. Кечқурун айримлар олис сафарга отланади. Сафар омадли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ишга ҳам, шахсий муаммоларни бартараф этишга кечикавериб хуноб бўласиз. Бу қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Атрофдагилар билан мулоқотдан қочишга ҳаракат қилинг. Янги танишган одамларга эски қадрдонлардек муносабат юритинг. Ўзингизга яхши бўлади. Агар спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғуллансангиз, саломатлигингизга эҳтиёт бўлинг. Овқатланишда режимни бузманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

16 октябрда ҳеч кимни беҳуда ранжитмаслик ва кайфиятингизни бузмасликни шиор қилиб олинг. Шундоқ ҳам эмоциянгиз юқори даражада, кўп асабийлашгансиз. Молиявий аҳволингизни яхшилаш бобидаги барча режаларингиз амалга ошади. Кун давомида жисмоний зўриқишлар, олис сафарга отланиш ва янги танишувлардан нари бўлинг. Жароҳатлар олишингиз хавфи бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун сизни қўлингиздан келиши даргумон бўлган ишлар кутиб туради. Тажрибали ҳамкасбларни ёрдамга чақирсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Омадга эришиш йўлида майда-чуйда чалғишларга йўл қўйманг. Яқиндагина бажарган ишларингизнинг мукофоти куннинг иккинчи ярмида қўлингизга келиб тушади иншооллоҳ. Кунни оиладагилар қуршовида ўтказишингиз ҳам мумкин эмас. Ортиқча муаммоларни орттириб олишингиз мумкин. Ёлғизлар айнан бугун бўлғуси жуфтини учратиб танишишади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

16 октябр куни атрофингизни кўплаб жумбоқлар қуршаб олади. Аммо ечими кўзга ташлана қолмайди. Ишларни кўнгилдагидек бажариш ва манфаат кўриш учун фаол бўлишингиз талаб этилади. Суюкли инсонингиз ёқимсиз хабар етказиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Дуч келган овқатни еб кетавермаслигингиз керак. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммо келиб чиқади. Танани чиниқтириш муолажалари, югуриш ва жисмоний тарбия билан шуғулланишни унутманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз унумли кечади. Арзимас майда-чуйда ишлар ҳам мевасини беради. Моддий аҳволингизни яхшилаш масаласида қайғура бошлашингиз билан қаердандир саховатли бир инсон пайдо бўлади-ю, қўлингизга пул тутқазади. Кўрибсизки, аҳволингиз яхшиланади-қолади. Аммо у инсонни кузатиш, мақсади нелигини аниқлашга уринишингиз нотўғри бўлади. Агар саёҳатга отланишни мўлжаллаб қўйган бўлсангиз, бу амални кейинга қолдиринг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

16 октябр сиз учун бироз шубҳали бошланиши эҳтимолга яқин. Азалдан сиз билан елкама-елка ишлашиб келганлардан ҳам беихтиёр гумонсирай бошлайсиз. Фақат бу ҳолатингизни куз ҳавосининг таъсирига йўйманг. Молиявий муаммоларингиз пухта режа тузган бўлсангизгина ижобий ҳал бўлиши мумкин. Бундан бошқа йўл йўқ. Кечқурун сизни оилавий меҳмондорчиликка таклиф этишлари мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ишларингиз бошдан ошиб тошади. Ҳар доим сизга ёрдам қўлини чўзиб келганлар билан боғлана олмай қийналишингиз кузатилади. Йўқ, улар сиздан юз ўгирмаган. Ҳозир бошқа машғулотлар билан бандлар холос. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлари билан бўладиган мулоқотда муваффақиятли қарорлар қабул қилишади. Башарти янги шартнома имзолашга тўғри келса ҳам сира хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Кечқурун энг яқин инсонлар қуршовида вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

16 октябр куни эзгу мақсадларга эришиш учун юзлаб қалтис йўлларни босиб ўтишингиз керак. Бунинг сира қўрқинчли ери йўқ. Чарчамайсиз, омадсизликка юз тутмайсиз. Аксинча азарт ва илҳом сиз билан бирга бўлади. Кечки пайт фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Шахсий бизнесингиз бўлса, пул тикиш амалидан нари бўлинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Ҳар қадамингизни ўйлаб босинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Кунни ёлғизликда ҳаракатлар содир этиш билан бошлаб, шундай якунлайсиз. Агар астойдил ишласангиз, дангасаликка йўл қўймасангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Меҳнатингизнинг мукофотини албатта оласиз. Шахсий бизнеси борларнинг ҳам омади куладиган бўлиб турибди. Аммо ижод кишиларини бугун муваффақиятсизликлар қарши олади. На илож, ишни нотўғри ташкил этган бўлсангиз керак. Бундан тўғри хулосалар чиқара олсангиз, кейинчалик қийналмайсиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

16 октябрда ишлар сиз режалаштиргандек амалга ошади. Ҳар лаҳзангиз ёрқин кечади. Бунинг учун сиздан фақат бир нарса талаб қилинади. Тўғри йўлдан боришингиз керак. Эрта тонгда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга кутилмаган совға ҳадя этсангиз, кун янада ёрқин тортади. Ишхонангизда раҳбарлар танқидига учрашингиз мумкин. Сукут сақланг ва қарши сўз айтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади