Халқ банкида пенсия картасидаги қолдиққа қўшиладиган устама миқдори оширилди

0

Халқ банки пенсия ва нафақа олувчиларга қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратишда давом этади.

Энди пенсионер ва нафақа олувчиларнинг пенсия картасидаги қолдиқ маблағига Халқ банки томонидан йиллик 8 фоиз миқдорида устама ҳақи тўлаб берилади. Шу пайтгача устама миқдори 4 фоизни ташкил этган.

Маълумки, пенсионер ва нафақа олувчиларга 12 ой муддатга оладиган пенсия миқдорининг 50 фоизидан, базавий иш ҳақининг 3 баробаридан ошмаган миқдорда қисқа муддатли овердрафт кредитлар ажратилмоқда.

Мазкур кредит 12 ой муддатга ойлик 1,33 фоиз миқдорида белгиланган.

Шу билан бирга, пенсия овердрафт кредит картасидан Халқ банкининг банкоматлари ва кассаларидан нақд пул олишда комиссия тўлови ундирилмайди.