Абрамов: «Яхши ҳамки барчаси ижобий тугади» ВИДЕО

0
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур – Ўзбекистон (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

«Қийин ўйин бўлди. Кўплаб вазиятларни амалга ошира олмадик ва учрашув охиригача асабий тарзда ўтди. Яхши ҳамки барчаси ижобий тугади. Об-ҳаво барибир йигитларга таъсир кўрсатди, узоқ парвоз қилдик.

Ярим ҳимоячиларни алмаштирганим сабаби йигитлар узун мавсумни якунида туришибди, уларнинг ўрнига захирадан футболчиларни туширдим ва ўйинимиз анча яхшиланди.

Қодирқуловнинг имкониятларини жуда яхши билардим. Терма жамоада айни пайтда ким яхши тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Бугун Санжар анча ишончли ўйнади», – дейди Абрамов. 

loading...