Барселонада тартибсизликлар давом этмоқда. Жабрланганлар сони 115 кишига етди…

0

 

Норозилик акцияси иштирокчилари тарафидан амалга оширилаётган тартибсизликлар кун сайин жабрдийдалар сони ортишига сабаб бўлмоқда. Полиция билан тўқнашувлар оқибатида жабрланганлар сони ҳозирда 115 кишига етгани ҳақида маълумот тарқатилган. Бир киши кўзидан айрилган. Намойишчилар 2 йил олдин Каталония мустақиллиги учун референдум ўтказиш оқибатида қамалган шахслар озод этилишини талаб қилишмоқда.

— Биз етакчиларимиз айбдор эмаслигини айтиш учун кўчага чиққанмиз, — демоқда намойишчилар. — Улар барча эркин ҳаёт кечиришини исташган. Биз ўзимизни Испания ҳукумати тарафидан камситилган дея ҳисоблаймиз…

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 октябрда Каталонияда Испания қироллигидан ажралиб чиқиб мустақилликка эришиш мақсадида референдум ўтказилди. Аммо Испания ҳукумати референдум натижаларини инкор этди. Бу ҳаракатларни қонунга зид деб топди. Ташкилотчиларнинг аксарияти қамоққа олинди.