Эгасининг ортидан юрадиган робот – чамадон!

0

Мотороллерлар ишлаб чиқарувчи Италиянинг “Vespa” компанияси антиқа чамадон тақдимотига тайёрланмоқда. Иккита ғилдиракда ҳаракатланувчи ва ўз мувозанатини сақлаш бўйича дастурий таъминот билан жиҳозланган робот-чамадонга компания “Gita” деб ном берган.
Эгаси қаерга борса, ортидан қолмай ҳаракатланадиган ушбу “ҳамроҳ” жорий йилнинг 18 ноябрь куни сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Шундай чамадон эгаси бўлишни истаган харидорлар 3250 доллардан воз кечишига тўғри келади.
Катта ҳажмда бўлмаган буюмларни жойлаш мумкин бўлган чамадон 18 кг.гача юк кўтара олади ва хўжаси ортидан соатига максимал 10 км. тезлик билан ҳаракатланишга қодир.

loading...