Эркаклар учун зарур витамин ва минераллар

0

Табиатан ўзини кучли деб ҳисоблайдиган эркаклар гуёки витамин ва минералларга муҳтож эмасдек. Аслида эса тинмай ақлий ва жисмоний меҳнат билан шуғулланиши, стресс ҳолатлари уларга маълум витамин ва минералларни доимий истеъмол қилишни тақозо қилади:

1. Витамин С- стрессни камайтиради, спиртли ичимликлар ва сигаретга эҳтиёжни камайтиради.

2. Витамин E – Организмни холестериндан тозалайди. Қариликнинг олдини олади, жинсий фаолиятни яхшилайди.

3. Витамин Н – соч тўкилишининг олдини олади.

4. Витамин А – энг зарур витаминлардан бири. Тестостеронни синтез қилинишида роль ўйнайди.

5.Витамин Д – Суякларда минералларнинг сўрилишига ёрдам беради.
6. Витамин В 6 – мия фаолиятини яхшилайди.

Ушбу витаминлардан ташқари эркакларнинг магний, рух,кальций ва селен каби минералларга эҳтиёжлари баланд.
Магний – эркакларнинг бутун организми аъзолари фаол ишлаши учун зарур ҳисобланади.
Рух тестостерон синтези учун. Ушбу элементсиз эркак кишининг репродуктив (фарзанд кўриш) функцияси бажарилмай қолади.
Селен – Жинсий фаолиятни яхшилайди. Заҳарланишдан ҳимоялайди.
Кальций – инсон организмидаги суякларнинг ва тишларнинг мустаҳкам бўлиши учун керак.