Жаҳонгир Отажонов запретни қандай қабул қилди? Ундан дўст-яқинлари юз ўгиришдими?

0

Жаҳонгир Отажонов икки кун аввал лицензиясидан маҳрум этилганидан хабарингиз бор. Хўш, хонанда бу ҳолатни қандай қабул қилди? Жуда оддий ва айтиш мумкинки, байрамона!

— Аллоҳга минг шукурлар бўлсинким, бизнинг иш шу даражада кенг миқёсда таҳлил қилиняпти. Орамиздаги баъзилар иншааллоҳ ҳар доим орқамда бўласизлар. Тез орада сизларга жавобни Аллоҳдан кутаман. (Лицензияси олиб қўйилиши масаласи кўрилаётган чоғдаги изоҳ. Суратда костьюм-шимда.)

— Аллоҳ хайрли қилсин! (Лицензияси олиб қўйилгани эълон қилинган вақтдаги изоҳ. Суратда костьюм-шимда, лабда табассум билан.)

Кеча эса Жаҳонгир Отажонов бир қанча дўст-яқинларини яақириб, зиёфат қилиб бермоқчи бўлганида дўст-ёрлари келишмади. Ундан юз ўгиришди.