Канада ҳам Туркияга қурол-яроғ сотишни тўхтатди

0

Канада ташқи ишлар вазирлиги Анқаранинг Сурия шимолидаги ҳарбий ҳаракатлари сабаб Туркияга қурол-яроғ сотишни вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди. Вазирлик баёнотига кўра, Оттава ҳарбий ҳаракатларни кескин қоралайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

«Ушбу бир томонлама ҳаракатлар нотинч ҳудуддаги беқарор вазиятга яна салбий таъсир кўрсатиши, ижтомоий аҳволни ёмонлаштириши ва Туркия ҳам аъзо бўлган Глобал коалиция ИШИДга қарши курашда эришган муваффақиятларни йўққа чиқариши мумкин», — дейилади Канада ТИВ баёнотида.

Канада 2018 йилда Туркияга 87 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қурол-яроғ сотган.

Туркия 9 октябрда Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» ҳарбий операцияларни бошлаган. Аввал Франция ҳам Туркияга қурол-яроғ сотишни тўхтатганди. АҚШ администрацияси Анқаранинг ҳаракатларига нисбатан иккита вазирлик ҳамда мамлакатнинг юқори лавозимдаги раҳбарларига нисбатан санкция қўллаган. .

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бунга жавобан санкциялар ҳамда турли босимларга парво қилмасдан Суриядаги ҳаракатларни давом эттириши ва мақсадини амалга оширишини маълум қилган