Каримов фонди хорижий ОТМда таҳсил олиш истагида юрганлар учун грантлар танловини эълон қилади!

0

Каримов Фонди Ўзбекистоннинг иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлари ўртасида хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун грантлар танловини эълон қилади.
Каримов Фондининг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:

– Қайта тикланувчан энергия манбалари;
– Кимё ва кимё технологияси;
– Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
– Машинасозлик технологиялари;
– Архитектура. Бино ва иншоатлар қуриш;
– Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
– Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
– Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
– Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин. Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2019 йил 15 октябрдан – 10 ноябргача қабул қилинади.