ОГОҲ БЎЛИНГ! ЭСКИРГАН МАКАРОН «ЎЛДИРАДИ!»

0

Эскирган маҳсулотларни истеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини барча яхши билади. Бу ҳатто, ўлимга сабаб бўлиши ҳам мумкинлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Шифокорлар томонидан тайёрланганидан сўнг маълум муддат ўтгач истеъмол қилиш ўта хавфли бўлган таомлар орасида макарон маҳсулотларидан тайёрланган таомлар алоҳида тилга олинади.
Маълумки, макарон, гуруч ва сутли маҳсулотлар таркибида “Bacillus cereus” бактерияси мавжуд бўлиб, унинг айрим турлари ошқозон ичак фаолияти учун фойдали хусусиятга эга. Бироқ, бошқа бир турлари ўлимга олиб борадиган даражада заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
Мисол учун, 2005 йилда Италияда 4 кунлик макаронли салатни истеъмол қилган бутун бошли оила заҳарланган эди.
2011 йилда Бельгияда 5 кун аввал тайёрланган томат соуси қўшилган спагеттидан заҳарланган талаба шифохонага етиб бормай оламдан кўз юмган эди.