ОЛЛОҲГА ТАВБА ҚИЛИШДАН ОРЛАНУВЧИЛАР… (ёки Фарғонада яна каллакесарлар ғимирлаб қолди)

0

 

Яқинда Фарғона водийсида дунёда фаолияти тақиқланган «Хизб ут Таҳрир» диний экстремистик жангарилар гуруҳи аъзолари қўлга олинди. Улар илгари ҳам худди шу жиноятларни содир этиб қамалган. Қамоқдан қайтгач, ўша кимсалар тўғри йўлга тушиш, ватанга қайсидир йўл билан фойда келтириш, ва ниҳоят астойдил тавба қилиш ўрнига яна эски ваҳшиёна мақсадларини аҳолига сингдириш, ватанни сотиш, бегуноҳ ёшларнинг онгини заҳарлаб қотиллик, ваҳшийлик кабиларга ундашга қўл ура бошлашибди.

Жиноятчиларни қўлга олиш жараёнида уларнинг ёнидан тақиқланган диний экстремистик ғояларга асосланган адабиётлар ҳам борлиги аниқланди. Барча адабиётлар мусодара қилинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, «Ҳизб ут Таҳрир» диний эктремистик ташкилоти 1953 йили Фаластинда Тақиюддин Набихоний тарафидан мусулмон давлатларда ягона халифат тузиш ниятида ташкил этилган. У кейинчалик дунёда ягона халифат тузишни мўлжаллаганди.

Астағфирилло!!!