Қарздорнинг 15 тоннага яқин шолиси хатланди

0

Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлими томонидан тумандаги фермер хўжаликларидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан юзага келган қарздорликларни бартараф қилиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шовот туманлараро иқтисодий судининг 17.12.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, Гурлан туман Вазир қишлоғида жойлашган “Гурлан Дўсимбий” фермер хўжалигидан 9,2 млн сўм солиқ қарздорлиги ҳамда ушбу суднинг 22.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 18,1 млн сўм электр энергиясидан қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Гурлан Дўсимбий” фермер хўжалигига тегишли бўлган 31 гектар шоли экини хатланиб, шундан 14,2 тона шоли маҳсулотлари тумандаги Чинобод дон шаҳобчасига олиб бориб топширилди.

Эндиликда, Чинобод дон шаҳобчасидан тушган пул маблағлари қарздор “Гурлан Дўсимбий” фермер хўжалигининг солиқ ва электр энергиясидан қарздорликлари учун ўтказиш чоралари кўрилмоқда.