Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев очлик эълон қилмоқчи…

0

 

Бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб СИЗО га жойлаштирилган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев агар яна мажбуран судга олиб боришга уринишса, очлик эълон қилишини айтиб ўтди.

— Ҳозир Алмазбек Шаршеновичнинг аҳволи қониқарли, — деди адвокати. — Лекин икки-уч марта овқатланмай қўйса, саломатлиги илкис ёмонлашади. Мабодо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари уни мажбуран судга олиб бориш ҳаракатини содир этишса, собиқ президент очлик эълон қилади…

— Агар суд ва ҳукумат раҳбарлари менинг ўлимимни истаётган бўлса, — деди Атамбаев. — Тезроқ шу ишни амалга ошира қолишсин…

Адвокатнинг айтишича, тергов изоляторида ўтирган одамни мажбуран судга олиб бориш қонунга зид. Аммо ҳукумат раҳбарлари шундай қарорга келса, охири бахайр кечмаслиги тайин…

Шу йил 11 октябр куни ҳам Атамбаев дастлабки суд жараёнида иштирок этишни истамаган ва шу сабабли камерадан чиқмай туриб олган.