Саида Мирзиёева БААдаги сафари давомида турли обрўли шахслар билан учрашди!

0

— Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафаримиз доирасида Дубай Амирлиги ҳукумати Медиа офиси Бош директори Мона Ал Марри билан учрашдик.

Ал Марри хонимнинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган Медиа офис дунё мамлакатлари оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда.

Мақсад — Дубай ҳаёти, унинг ривожланиш жараёнлари, муҳим воқеалар ва эришилган муваффақиятларни халқаро ҳамжамиятга кўрсатиш. Бунинг учун маҳаллий ва хорижий журналистлар учун мунтазам равишда амалий семинарлар, симпозиумлар ўтказилади.

Учрашувда PR соҳасидаги Дубай тажрибаси, икки мамлакат журналистлари ва пиар менежерлари учун ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилдик, – деб ёзган Саида Мирзиёева ўз инстаграм саҳифасида.