Тожикистонда лицей муаллимини 12 яшар ўқувчи қизни зўрлаганликда айблашди…

0

 

Тожикистоннинг Хатлон вилоят Явон туман суди Нурекда жойлашган «Нурбахш» лицейи муаллими Мирзохон Алиевни ўзи дарс берадиган 12 ёшли ўқувчи қизни зўрлаганликда айблаб 17, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Судланувчининг яқинлари эса суд ҳукмидан рози эмас. Улар айтишмоқдаки, муаллим ўқувчи қизни шахмат турнирида ғолиб бўлиб қайтгани учун азбаройи хурсанд бўлгани сабабли ўпиб табриклаган экан холос.

Судда вояга етмаган қиз билан боғлиқ жиноий иш кўрилгани боис матбуот вакилларига тўлиқ маълумот берилмаган.

Мирзохон Алиевнинг фарзандлари отасига туҳмат қилингани, шунинг учун иш қайта кўриб чиқилиши лозимлигини айтишмоқда.

Ҳуқуқшунослар ҳам муаллим ўқувчи қизни табриклаб қўлини қисгани ва ўпиб қўйгани бу қадар шафқатсиз жазога лойиқ эмаслигини таъкидлашди.

Дарвоқе, муаллимнинг фарзандларидан бири айтдики, отасини кўриш учун турмага боришганда, у терговда қийноқ усуллари қўллангани сабабли айбловни бўйнига олишга мажбур бўлгани ҳақида гапириб ўтибди.