Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 17 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 октябр куни ҳар бир дақиқанинг қадрига етишингиз тавсия этилади. Бу асосан уйланмаган йигитларга тааллуқли гап. Чунки бугун айримларнинг тўйи бўлиб ўтади. Агар шошилишмаса, ўз тўйига кечикиши ҳам ҳеч гап эмас. Рўзғордаги муаммоларга ўта жиддийлик билан ёндашинг. Лекин позитивликни йўқотманг. Хизмат сафарига боришни режалаштирган бўлсангиз, бу амални бошқа кунга қолдиришингизга тўғри келади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Яқинларингиз илтимос қиладиган ишларни ўта масъулиятлилик билан амалга оширинг. Агар улар билан қачонлардир хафалашган бўлсангиз, унутинг. Ишхонангизда кичик миқдорда мукофот пули беришлари мумкин. Мукофот пули озлигидан норозиланишингиз тавсия этилмайди. Ундан кўра зиммангизга юкланган вазифани бошқалардан олдинроқ бажариб қўйинг, вассалом. Ана шунда раҳбарларингиз сизга нисбатан муносабатни ўзгартиради ва мукофот миқдори албатта ошади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кимки чин кўнгилдан ишласа, баракаси ҳам шунга яраша бўлади. Буни сизнинг мисолингизда кўриш мумкин. Моддий аҳволингиз аъло даражада. Демак, бугунги кунни суюкли инсонингиз учун бағишласангиз ярашади. Биргаликда табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз, яна яхши. Хуллас, романтикага эътибор қаратинг. Кечқурун эски қадрдонлардан бири қўнғироқ қилиб, ёқимли хабар етказади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

17 октябрда ишларингиз бир маромда ва тузилган режа бўйича кетади. Бунинг натижасида раҳбарларингиздан мақтов ва олқишларни қабул қилиб оласиз. Суюкли инсонингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Келишмовчилик рўзғор икир-чикирлари туфайли келиб чиқиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун ўзингизни шу қадар яхши тутасизки, ҳамкасбларингиз ҳайратдан ёқа ушлайди. Ҳеч кимни ранжитмайсиз. Ҳеч кимни танқид остига олмайсиз. Моддий аҳволингиз бугун яхши кечмайдиган бўлиб турибди. Шунинг учун тежамкорликка ўтинг. Хизмат сафарига жўнаб кетсангиз ҳам моддий манфаат кўришингиз даргумон. Афсуски, тақдир буюрганини ўзгартириб бўлмайди. Башарти сафардан воз кечсангиз, ишхонадаги ҳурматингизга путур етиши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

17 октябрда ишга ўз вақтида етиб бора олсангиз, тажрибаси кўп ҳамкасблардан қимматли маслаҳатлар эшитишингиз мумкин. Бу маслаҳатлар келажакда асқотади. Куннинг иккинчи ярмида уйингизга олисда яшайдиган қариндошлар ташриф буюриши, айримлар эса хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида артериал қон босимини тез-тез ўлчатиб туришни унутмасликлари керак. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Ҳар қадамда қайсарликка эрк бераверсангиз, ўзингизга қийин бўлади. Ўзингизни тутишда самимийликни танласангиз, ёмон бўлмасди. Шахсий ҳаётингизни ҳам тартибга сола қолсангиз яхши бўларди. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда ёлғон, бўҳтонлар чарх ура бошлаши турган гап. Молиявий аҳволингиз эса сизни хурсанд қилади. Қанча даромад кўришни хоҳлаган бўлсангиз, уни албатта қўлга киритасиз. Саломатлигингизни, айниқса, асабларни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

17 октябр куни айрим шахслар билан мулоқот қилишни лозим кўрмаётган бўлсангиз, гаплашмаганингиз маъқул. Ўзингизни мажбурламанг. Аёллар, қизлар гардеробидаги эскирган кийимлар ўрнини янгилари билан тўлдиришлари тавсия қилинади. Қариндошларингиздан бири муаммолар ҳақида шу қадар тўлқинланиб, гўзал сўзлайдики, ҳайрон қоласиз. Муаммолар ҳақида ҳам шундай илҳом билан, чиройли гапирса бўлишини кўриб қариндошга қойил қоласиз ва унга ҳавас билан боқа бошлайсиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмида ўзингиз учун умуман фойдаси бўлмайдиган тадбирларга чақиришади. Борасиз. Мажбурсиз. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Агар автомобилнинг юз фоиз созлигига шубҳангиз бўлса, жамоат транспортидан фойдалана қолинг. Ёки сафарга чиқишга тўғри келса, воз кечинг. Кечки пайт турли мавзудаги ҳуқуқий масалалар билан банд бўлишингиз кутилади. Саломатлигингиз ёмонлаша бошладими, дарҳол врач кўригига боринг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

17 октябрни ўзингиз, саломатлигингиз ва иммунитетингизни кўтаришга бағишласангиз, фойдадан холи бўлмайди. Эрталаб бадантарбия, кундузи уқалаш муолажалари, кечқурун организмни сув ёрдамида чиниқтириш амалларига эътибор қаратинг. Муаммолардан холи бўлишни истасангиз, бир соат бўлса ҳам ёлғиз қолинг. Ижод аҳли бугун нафақат истеъдодини, балки ўткир тафаккурини ҳам атрофдагиларга намойиш этиш имконига эга бўлади. Баъзилар кечқурун шахсий иш билан олисга жўнаб кетиши мумкин.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Эрталабдан танангизда чарчоқ ва апатияни ҳис эта бошлайсиз. Шундай ҳолатки, гўё туни билан қоп-қоп картошка ташигансиз. Муҳаббатда икки қуён ортидан қувиб овора бўлманг. Жиддий тортинг. Молиявий муаммоларни қатъий рўйхат асосида бартараф этишингиз тавсия этилади. Пулларни эса жуда эҳтиёт қилинг. Уйқуга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмол қилишингиз керак бўлади. Шунда тушларингиз тотли, уйқунгиз сокин кечади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

17 октябр куни зарарли, ёқимсиз одатлардан воз кечишга аҳд қиласиз ва буни уддалай оласиз. Тўғри, бу ишни бир кунда бажариб тугатиш ақлга сиғмайди. Лекин ҳеч бўлмаса бошлашингизнинг ўзи ҳам катта гап-да. Тўғри эмасми? Куннинг иккинчи ярмида нафақат соғлиғингиз, балки ташқи кўринишингизга ҳам жиддий эътибор қаратинг. Баъзилар кун давомида бош оғриғи, варикоз ва ошқозон хасталигидан безовталаниши кутилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади