ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ИШСИЗЛИК ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Олимларнинг ҳисоблашича, ишсизлик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Организм қариши тезлашади. Инфаркт, инсультга учраш хавфи кучаяди.

2. Ўтган асрнинг йигирманчи — ўттизинчи йиллари оралиғида Америкада ҳар тўртинчи одам ишсиз қолиб кетган. Жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш учун пули йўқлиги сабабли одамлар трамвайлар, автобуслар томида кетишга мажбур бўлган. Аммо бу ўта хавфли эди. Шунинг оқибатида ўз даврида эллик минг нафардан ортиқ одам ўлим топган, ёки жиддий жароҳатлар туфайли ногирон бўлиб қолган.

3. Ишсизлар сони кўплиги бўйича Африкадаги Зимбабве етакчи ўринни эгаллайди. Мамлакат аҳолисининг 90 фоизи доимий иш жойига эга эмас.

4. 1930 йил 13 мартда собиқ совет иттифоқида сўнгги меҳнат биржаси ёпилган. Собиқ советлар ўзини ишсизликка тўлиқ барҳам берилган ягона давлат деб эълон қилган экан. Сталин ишсизликни йўқ қилиш биринчи беш йилликнинг асосий вазифаси эканини таъкидлаган.

5. Швейцарияда 2016 йили референдум ўтказилган. Бунга кўра мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига ишлаш-ишламаслигидан қатъи назар ҳар ойда 2500 франкдан нафақа тўлашга қарор қилинган.

 

КАРАМ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Карам сўзи қадимий юнон тилидан олинган бўлиб, таржима қилинганда, «Бош» маъносини беради.

2. Қадимий Мисрда карам фақат фиравнлар дастурхонига тортилган. У деликатес ҳисобланган.

3. Карам тузлашни эса хитойликлар бошлаб берган. Буюк Хитой девори қурилиши жараёнида ишчиларни тузланган карам билан боқишган экан.

4. Капуста етиштириш билан ўз даврида қадимий юнон математик олими Пифагор ҳам шуғулланган экан. Олим карам асабларни тинчлантиради, позитив кайфият ҳадя этади деб ҳисоблаган.

5. Қадимий юнонлар ва римликлар карамнинг ўндан ортиқ навини етиштирган. Ҳозирда унинг юздан ортиқ нави мавжуд.

6. Карам таркибида нитратлар тарвуздагидан ҳам кўпроқ.

7. Ғарбий Виржинияда карам тузлаш расман тақиқланган. Бу амал бадбўй ҳидлар қўшниларнинг нафсониятига тегади деб ҳисоблашади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади