4800 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан чоралар кўрилмоқда

0

Бектемир тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Азамат М. мурожаат қилиб, 2018 йилнинг сентябрь ойида унинг ишончига кириб, Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган 34 ёшли Абдуазиз М.га нисбатан чора кўришни сўради. Ўз «хизматлари» учун Абдуазиз М. 4800 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг! Масалангиз бўйича ваколатли бўлмаган шахсларга ишониб қолманг.

loading...