Алимент тўламаган ота қамоққа “йўл олди”

0

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 18.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Когон шаҳрида яшовчи Ғаффоров Фаррух Тоғаймуродович ундирувчи Ф.Шодиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлишига қарамасдан орадан 8 ойдан кўпроқ вақт мобайнида алимент пулини тўламаган.

МИБ Когон тумани бўлими иш юритувидаги алимент иши бўйича Ф.Ғаффоровнинг алимент тўловларини икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги оқибатида алимент қарзи 5 316 256 сўмни ташкил қилади.

Бухоро туман маъмурий судининг 15.10.2019 йилдаги қарорига асосан Ф.Ғаффоров Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан айбдор деб топилиб, 15 (ўн) беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.