Чойми ёки чанг? Пакетчали чойлар ичида нима бор?

0

Бу каби арзон чойлар чой барги қолдиқлари, тўғрироғи, унинг чангидан тайёрланиши ҳеч кимга сир эмас. Чой чанги нима дегани? Бу шунчаки пиширилаётган чой баргидан тўкилган ортиқча бўлакчалардир, афсуски уларда бирон бир фойдали ҳеч нима қолмаган бўлади. Бундай ушоқ қайнатилганда керакли таъм ва ранг бермайди, шу боис ишлаб чиқарувчилар пакетчали чой таркибига бўёвчи ва таъм берувчи моддалар қўшишади. Баъзи бу каби чойлар ишлаб чиқарувчилар унинг таркибига турли ўсимликларнинг кукунини ҳам қўшиб юборишади. Ёки қўллаш муддати ўтган чойлардан ҳам фойдаланишади.

ЗАРАРИ БОРМИ?

Пакетча мўрт қоғоздан тайёрланиб, у чой таъмига умуман таъсир этмайди. Чойнинг элита навлари эса бежирим нейлон, ипак ёки муслин қопчаларга солинади. Лекин барибир қопчадан кўра унинг ичидаги маҳсулот муҳимроқдир. Япроқли ёки майдаланган чойлардан фарқли ўлароқ, бундай чойларда қўлланиладиган чойнинг бирон бир қаттиқ жойи бўлмай, у жуда майдалаб кесилади. Бу мақсадда катта баргли чой япроқлари ишлатилади. Шу боис ҳам бундай чой мазаси тез чиқиб, ранг ва таъм уйғунлашади. Чунки кукун сувда жуда тез эриб, ўзида бор хусусиятларни сувга чиқаради.

Америкалик тадқиқотчилар бу каби чойларнинг организмга таъсирини тадқиқ этиб, унинг миқдори кунига беш пиёладан ошиб кетмаслиги кераклигини аниқлашди. Бу билан сиз организмингизни фторнинг ортиқча йиғилмасидан бартараф этган бўласиз. Олимлар пакетчали чойларда фтор миқдори миллонга 6,5 қисмни ташкил этишини аниқлашди, у меъёрдан анча юқоридир. Масалан, сувда бу кўрсатгич миллионга 2/4 қисмдир. Фторнинг ортиқчаси суяк тўқималарининг қотиши ва айни дамда унинг мўртлашувига олиб келади. Чойга муккасидан кетиш скелет флюорозига олиб келади, яъни бу касалликда тўқима ва суяклар қақшаб оғрийди.

ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

пакетчали чой устидаги қоғоз ўта мўрт ёки оқартирилган бўлмаслиги даркор. Дамланганда қоғоз мазаси чиқса, демак бу сифатсиз чой.

Унинг ипи пакетчага тикилган ёки боғланган бўлиши даркор, метал скрепка билан қотирилганидан қочинг. Чунки метал чойга ўзгач, маза бериши мумкин. Энг ёмони эса елимланганидир. Бу ҳолда елим чойга қўшилиб, унинг таъмига путур етказади.

Пакетчадаги қора чой қора рангда, зинҳор жигарранг бўлмаслиги даркор.

Яхши чойда чанг жуда кам миқдорда бўлади, агар у кўп бўлса, демак чой паст сифатлидир.

Чойга бўёқлар солинган ё йўқлигини билиш учун қуйидагини бажаринг: битта пакетчани олиб совуқ сувга солинг. Минерал бўёқлар дарроқ эрийди ва ингичка жигарранг чизиқ бўлиб, стакан тубига чўкади. Агар 5-7 дақиқадан сўнг стакандаги сув икки рангли (юқорида тўқ, пастда очроқ) бўлса, демак бу пакетчага сунъий бўёқлар қўшилган.

МУМКИН ЭМАС!

Пакетчали чойни ҳеч қачон пластик стаканларда дамламанг, бу билан ўз соғлиғингизга жиддий путур етказиб қўйишингиз мумкин.

Оч қоринга чой ичманг, чунки у ошқозон шиллиқ қаватини таъсирлантиради, оқибатда жиғилдон қайнаши келиб чиқади ва вақт ўтиши билан у ярага айланиб кетиши мумкин.

Бир марта дамланган чойни ўйлаб ҳам ўтирмай ташлаб юборинг. Чунки бундай чойлар ўз номи билан бир марта қўлланиладиган чойдир, уни иккинчи марта ишлатиб бўлмайди.

Иложи борича, чойни суюқроқ қилиб ичинг, акс ҳолда асаб тизими, жигар ва ошқозон билан муаммоларга дуч келишингиз мумкин.

Кунига беш пиёладан ортиқ чой ичмасликка ҳаракат қилинг, айниқса бу қариялар ва ҳомиладор аёлларга тааллуқли. Болаларга пакетчали чойни умуман бермаган маъқул.

Бундай чой оддий чойга қараганда тез яроқсиз ҳолга келади. У ўз ҳидини йўқотиб, намликни ўзига тортади. Улар ўз сифатини йўқотмаслиги учун қаттиқ қоғозга ёки фольгага ўраб қўйинг.