Дубай шаҳзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди…

0

 

Яқинда Дубай шаҳзодаси, шайх Ҳамдан бин Муҳаммад аль Мактум Ўзбекистонга ов қилиш учун ташриф буюрди. Ов Навоий вилоят марказидан 50 километр узоқликда ташкил этилиб, ов учун махсус танланган ўн мингта қуш ёввойи табиат қўйнига учирилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, БАА қироллик оиласи аъзолари ватанимизда тез-тез ов ташкил этиб туришади. Охирги марта улар Ўзбекистонга 2015 йили ташриф буюришган.