Элдор Шомуродов Хитой чемпионатига кўчиб ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди

0

«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Хитойга йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

— Карпин ўтган ёзда «Ростов»нинг исталган футболчисини 50 миллион еврога сотиб юборишга тайёр эканини таъкидлаганди. Сиз айни дамда ўзингизни қанчага баҳолаган бўлардингиз?

— Мен баҳо беришни истамайман, айниқса ўзимга. Бу билан шуғулланадиган мутахассис ва экспертлар бор, келинг улар баҳо бера қолсин.

— Сизга немис ва Хитой клубларидан таклиф борлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақида бирор нима биласизми?

— Буни аввало клубим «Ростов»га бериш керак. Шахсан менга ҳеч нарса аён эмас.

— Эшитишимча, сиз ҳар қандай пул таклиф қилинмасин, 30 ёшдан аввал Хитойга кетмайсиз. Бу ростми?

— Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу ёшдан аввал у ерга кетмоқчи эмасман.

— Агар сизга Россия топ-клуби ва Европанинг ўртамиёна клубидан таклиф тушса, қайси бирини танлар эдингиз?

— Албатта, Европани, — деди Шомуродов.

Маълумот учун, Шомуродов Россия чемпионатида 10 та гол билан тўпурарлар рўйхатида Александр Соболев билан пешқадамликни бўлишиб турибди.