Филиппин президенти мотоциклда автоҳалокатга учради…

0

 

Бир неча йил бурун наркотикфурушларга қарши «уруш» эълон қилиб дунёга танилган Филиппин президенти Родриго Дутерте ўз резиденциясида мотоцикл ҳайдаётиб, ҳалокатга учради. Буни 74 ёшли президентнинг расмий вакили Сальвадор Панело ҳам тасдиқлади. Президентнинг хавфсизлиги бўйича махсус гуруҳ раҳбари Хосе Ниембра айтдики, иккинчи марта айланиб ўтишдан сўнг президент мотоциклни тўхтатмоқчи бўлган маҳал оёғидаги ботинкаси тушиб қолган ва оқибатда мувозанатни йўқотиб Филиппин раҳбари мотоциклдан қулаб тушган. Аммо жароҳат жиддий эмас. Тизза ва тирсагидан енгил жароҳат олибди холос.