КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Маҳлуқлар дарёдан нариги соҳилга сузиб ўтишарди. Филнинг белига бурга чиқиб олди. Фил деди:

— Ҳадеб турткилайверманглар!

Бурга:

— Кечирасиз, пайқамай қолибман!

 

* * *

 

Бир йигит дўстига маслаҳат бераяпти:

— Сен энди уйланмасанг бўлмайди. Қачонгача бўйдоқ юрасан? Истасанг, менинг бир танишим бор. Жуда яхши қиз. Ҳаракатчан, озода, ишчан, ҳалол қиз. Ҳар қандай ишни эплаб кетади. Фақат сени огоҳлантириб қўяй. У қиз сал ҳомиладорроқ.

 

* * *

 

Эркак компьютер қаршисида ўтирганди. Кутилмаганда деразадан қоғозга ўралган ғишт учиб кириб тўғри мониторга тегди. Монитор синди. Эркак секин ғиштни қоғоздан олиб қараса, қоғозга қуйидаги сўзлар ёзиб қўйилибди:

— Янги монитор сотаман!

 

* * *

 

— Оғайни, биласанми, бойиб кетишнинг зўр йўлини топдим!

— Топган бўлсанг, жуда яхши. Лекин айтиб қўяй, сен мендан ўтган кунигина қарз олгансан.

 

* * *

 

Биринчи ўқиш куни. Муаллима биринчи синфга келган ўқувчиларни парталарга ўтқазиб чиқаяпти.

— Шаҳноз, Эшмат билан бир партада ўтирасан!

— У билан ўтирмайман.

— Вой, нега?

— Унинг севган қизи «1-А»да!

 

* * *

 

Ўлимга маҳкум этилган одам жаллодга деди:

— Мен бу кундага бошимни қўйишдан бош тортаман. Кундани икки баробар пастга туширинг!

— Нега?

— Чунки, бу баландликдан бошим пастга юмалаб тушса, мия чайқалиш касалига учрашдан қўрқаман.

 

* * *

 

Эркак олтин балиқ тутиб олди. Балиқ:

— Учта тилак айт, адо қиламан! Фақат билиб қўй, сенда бор нарса қўшнингда ўн баробар кўп бўлади!

Эркак бир миллион доллар сўради. Шу заҳоти қўшнисида ўн миллион доллар пайдо бўлди. Шунда эркак балиққа деди:

— Илтимос, мени микроинфарктга дучор қил!

 

* * *

 

Ишдан чарчаб уйга қайтган эр хотинига деди:

— Тез кечки овқатни суз! Овқатланаман-у, ётиб дам оламан. Ким сўраса, уйда йўқ дегин!

Эр овқатланиб бўлгач, эндигина диванга ёнбошлаганди, телефон жиринглади. Гўшакни хотини кўтарди.

— Алло!.. Ҳа… Эрим уйда!..

Эр:

— Ахир илтимос қилгандим-ку мени уйда йўқ дегин деб!..

— Хавотир олманг!.. Сизга қўнғироқ қилишгани йўқ!

 

* * *

 

Газетадаги эълондан:

— Ёш, келишган, денгизда яхталари бор, бойвачча, зарарли одатларсиз йигит турмуш ўртоғи қидираяпти. Телефон…

Ҳаяжонга тушган бир қиз дарҳол қўнғироқ қилиб ундан сўради:

— Наҳотки, биронтаям ёмон одатларингиз бўлмаса?..

— Биласизми… Бир одатим бор… Аҳён-аҳёнда ёлғон гапириб қўяман.

 

* * *

 

Машина ҳайдаб кетаётган аёлни милиционер тўхтатиб сўради:

— Сиз машинада кетаяпсиз. Мен қўлимни кўтардим. Бу нимани англатади? Биласизми?

— Нега билмас эканман? Ўттиз йилдан бери мактабда ўқитувчилик қиламан, ахир!