Молдовалик фермерлар ўзбекистонликларни олма теришга чорламоқда. Кунига 40 доллардан ҳақ тўлашмоқчи экан…

1

 

Ҳақиқатан, молдовалик боғбонлар, фермерлар олма ҳосилини йиғиб улгура олишмаяпти. Агар аҳвол шундай давом этса, барчалари инқирозга юз тутади. Олма чириб, ер билан битта бўлади. Шу сабабли молдованлар Ўрта Осиё, жумладан, ўзбекистонлик хоҳловчиларни ишга таклиф қилишмоқда. Ҳар бир кун учун улар 40 доллардан ҳақ тўлашга тайёр эканликларини айтишмоқда. Бундан ташқари, ишчилар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланаркан. Иш куни 10 дан 12 соатгача давом этади. Олма қаттол қиш келгунча териб олинса бас. Ҳар бир ишчи ойига минг долларгача соф даромад кўриши мумкин экан.

— Менинг мамлакат жанубида 8 гектар олмазор боғим бор, — дейди маҳаллий фермерлардан бири. — Лекин боғни кенгайтириш ниятидаман. Чунки 75 гектар ер майдонига эгаман. Гилосми, олчами эксам ҳам бўларди. Аммо бу мевани ҳам териб оладиган одам йўқ. Биз томонда одамларни катта пул бериб ҳам ишлата олмайсиз. Нега деганда, қўлидан иш келадиганлар Европага чиқиб кетган. У ерда томорқа чопса ҳам еврода ҳақ олишади. Шубҳасиз, улар оладиган ҳақ бизлар берадиган ҳақ билан таққосланганда, катта пулга айланади. Қишлоқда қолганларнинг ҳаммаси ўз ерига эга. Улар ҳам менга ўхшаб ишчи кучини қидиради…

 

1 ТА ФИКР

  1. КАЕРГА МУРОЖЖАТ КИЛАМИЗ БУ БУЙИЧА БИЗЛАР ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ БАХМАЛ ТУМАНИДАН ОЛМАЛАР МАМЛАКАТИДА ЯШАЙМИЗ

Comments are closed.