Парда масаласида яна бир фуқаро судда ютиб чиқди

0

Бугун Тошкент шаҳрида парда масаласи бўйича яна бир фуқаро судда ғалаба қозонди. Яшнобод маъмурий судининг қарори билан йўл-патрул ходими томонидан орқа эшикка парда ўрнатганлиги учун қўлланган жарима ноқонуний деб топилди.

Яъни яна бир суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний, дея эътироф этди.

Аслида Ички ишлар вазирлигига саволларимиз жуда кўп. Аммо фақат биттасигагина жавоб беришсин, илтимос:

Нима учун йўл қоидаларини ўзлари яхши билмайдиган мутасаддилар, уларнинг ноқонуний кўрсатмаларини бажарадиган айрим ходимларнинг касрига фуқаролар қонунларда белгиланган ҳуқуқларидан фойдалана олмасдан, судма-суд сарсон бўлиб юриши керак? Нима учун?

Кимдир жавоб берадими шунга?