Саида Мирзиёева машҳур Абу-Даби Луврида бўлди!

0

Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг инстаграм саҳифаси орқали маълум қилган.

— Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти яқинидаги Саодат оролида жойлашган машҳур музей – Абу-Даби Луврида бўлдим.

Бу масканнинг ноёб меъморий ечими кишини лол қолдирмасдан қўймайди. Музей ҳуддики денгиз устида, очиқ осмон остида парвоз қилиб тургандек туюлади. Абу-Даби Луврининг тўплами ҳам ажойиб. Бу ерда Леонардо Да Винчи, Пикассо, Ван Гог, Гоген, Матисс ва бошқа таниқли усталарнинг асарлари бор. Хилма-хил даврлар, маданият ва тамаддунларга оид кўплаб экспонатлар мавжуд.

Музей кўргазмаси билан танишув менда жуда ёрқин таассурот қолдирди.