Саудия Арабистонидаги автоҳалокат туфайли 35 киши ўлим топди…

0

 

Автоҳалокат Макка ва Мадина оралиғидаги серқатнов йўлда содир бўлди. Осиёлик ва яқин шарқлик йўловчиларни олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Шу заҳоти автобусда кучли ёнғин юзага келди. Оқибатда 35 киши ҳалок бўлди, тўрт киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди. Автобусдагиларнинг барчаси кичик ҳаж амалини адо этиш ниятида (умра) кетишаётганди.