Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари, терма жамоадаги ўрни ва маошини Ўзбекистонга юбориши ҳақида

0
  • «Ростов» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов терма жамоанинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятларини баҳолади, дея хабар бермоқда CA нашри.

– Терма жамоангиз ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бу мундиалда дебют қилиш имконияларини қандай баҳолайсиз?

– Биз Фаластин (0:2)га ютқазган ҳолда, саралаш босқичини жуда ҳам муваффақиятсиз бошладик. Шундан сўнг ҳамма яқинлашиб келаётган ўйинларда ютиш шартлигини тушунди. Шу йўналишда давом этишимиз керак. Ҳали саралашда кўп ўйинлар бўлмади, шундай экан буёғига нима бўлиши ҳақила гапириш қийин. Ҳамма биз ва Саудия Арабистонини гуруҳ фаворити сифатида кўрмоқда. Ўйлайманки, бизда яхши имконият бор.

– Клубдаги ажойиб мавсум стартидан сўнг терма жамоадаги мавқеингиз яхшиландими?

– Мен терма жамоадаги ўрним ўзгариб кетди дея олмайман. Терма жамоамизда ҳаттоки қайдномада ҳеч кимнинг жойи кафолатланмаган. Аммо, клубда яхши ва барқарор ўйин намойиш этсанг, терма жамоага чақириласан. Шундай экан доимо муносиб ўйин кўрсатиш керак. Ҳар ўйинда ўзимни максимал даражада руҳлантираман.

– Ҳар ойдаги маошингизни Ўзбекистонга юборишингиз ростми?

– Ҳа рост, ўйлайманки бу одатий ҳолат ва кўп одамлар шундай қилишади, – дейди Шомуродов.