Шукр қилинг…

0

Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади:

Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол…

Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол….

Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир…

Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин…

Фарзандларингдан шикоят қилишдан олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин…

Уйни тозалашдан бош тортишдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин…

Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй…

loading...