Тошкентда уч эркак Покистон фуқаросини тунаб кетди…

0

 

Шу йил 28 сентябр куни Тошкент шаҳрида маҳаллий вақт билан соат тахминан 19: 30 да уч номаълум кимса 45 ёшли покистонлик А. М. ни таъқиб эта бориб ниҳоят қўлидаги сумкани тортиб олишди-ю, қочиб қолишди. Покистонлик эркакнинг сумкасида «Самсунг S6 Edge» смартфони, 800 минг сўм пул ва ҳужжатлар бор эди.

Тез фурсатда гумондорлар аниқланди. Жиноятни 20 ёшли Шоҳрух И. деган йигит ташкил этган бўлиб, унгача хорижлик меҳмонга таржимон сифатида хизмат кўрсатган экан.

Қўлга олингандан кейин Шоҳрух айтдики, покистонлик ундан 400 минг сўм қарз олибди. Тез кунда қайтаришга ваъда бериб, қайтармабди. Бундан ташқари, таржима хизмати кўрсатгани учун ҳам 200 доллар ҳақ тўлаши лозим бўлган экан. Тўламабди. Шунинг учун у покистонликдан ўч олишга қарор қилибди.

Ташкил этилган тезкор тадбир натижасида Шоҳрухнинг қолган шериклари ҳам қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.