Туркия ва АҚШ Суриядаги ҳарбий операцияларни тўхтатишга келишиб олишди…

0

 

Яқинда Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған ва Америка вице-президенти Майк Пенс Сурияда давом этаётган ҳарбий операцияларни тўхтатиш ҳақида бир тўхтамга келишди. Аммо бу тўхтатиш атиги беш кунга мўлжалланган холос. Шу муддат ичида курд отрядлари Сурия чегарасидан 30 километр узоқликдаги нейтрал ҳудудгача етиб олиши лозим. Бунга қадар Туркия ҳам, Америка ҳам Сурия ичкарисида ҳужумларни амалга оширмайди.

Яна икки давлат вакиллари Суриядаги дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарларини йўқ қилиш мақсадларида биргаликда кураш олиб боришини таъкидлаб ўтишди.

Америка президенти Дональд Трамп Туркия президентига ушбу келишувга эришилгани учун миннатдорчилик изҳор этди. Бир кун олдин эса Эрдўған Пенс билан музокаралар олиб боришни умуман хоҳламаган ва Трамп Туркияга етиб келишини талаб қилганди.