«У ерда провакаторлар бор эди» – Кабул Дусов вазиятга изоҳ берди

0

“Миллий тикланиш” депутати Яшнобод тумани аҳолиси билан жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Вазиятдан сўнг “Репост” депутат билан боғланди ва ундан ҳолатга изоҳ беришни сўради.

Депутатнинг таъкидлашича у аҳолига қулайлик яратиш мақсдадиа фуқароларнинг 500-600 метрга пиёда қатнамасликлари учун йўл қурдирмоқчи бўлганини айтган. У ушбу ишни қилиш учун барча тегишли ташкилотлардан рухсат олган бўлган.

Шунингдек, бу ишни ТСЖ ходимлари унга жаҳл қилиши оқибатида қилаётганини айтган. Унинг айтишича Дусов ўша ҳудадда биринчи қаватдан офис очган ва у олган офиснинг 16 ойдан бери коммунал қарзи бўлган. ТСЖ унга ярим йил учун коммунал тўловларни амалга оиширишни сўраган. Депутат эса бунга рози бўлмасдан ҳаммасини бирданига тўлашини айтган. ТСЖ эса ўз навбатида депутатга жаҳл қилиб қурилишга ҳалақит қилаётгани таъкидланмоқда. Депутат жанжал бўлган жойда провакаторлар ҳам бўлганини қўшимча қилган.

Шу билан бирга депутатнинг айтишича у ерда ҳеч қандай болалар учун майдонча йўқлиги, аслида у ерда аҳлат уюми борлигини айтган.