Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 октябр куни қўй буржи остида туғилганлар ўзларини негадир ғалати тута бошлашади. Кимлардандир ўч олиш пайига тушишади. Аммо натижа нол бўлиб чиқади. Бугун саломатлигингиз панд бериш эҳтимоли бор. Шунинг учун имкон борича кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг. Пиёда сайр қилиш ва спорт билан шуғулланиш бугун сизга ёрдам бермайди. Яхшиси, шахсий транспортингизда сайрга чиқинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун атрофингизни кўнгли қоралар қуршаб олиши кутилади. Шунинг оқибатида жанжалли лаҳзалар юзага келиши ҳеч гап эмас. Эмоциянгиз чегарадан чиқади. Шу сабабли одамлардан ўзингизни олиб қочганингиз маъқул. Меҳнатингиз даражаси юқори бўлади. Фақат даромад бошқа кунга қолдирилиши мумкин. Рўзғорингизда муаммолар кўзга ташланса, уларни жойида бартараф этинг. Қолган ишга қор ёғиб юрмасин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

18 октябрда кунингиз хафагарчиликлар ва жаҳлдорликлардан иборат бўлиши кутилади. Ишхонангизда бажарган ишларингизга ҳам аксига олгандек паст назар билан қарай бошлашади. Агар бир жойда ўтириб ишласангиз, тез-тез бел ва оёқни мустаҳкамловчи машқларни бажариб туришингиз тавсия этилади. Муолажалар олишингиз зарур деб топилса, уларни чўзишга уринманг. Кечқурун дўстлардан бирига рўзғор жиҳозларидан бирини таъмирлашда ёрдам беришингиз кутилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун сизни ноқулай ва ёқимсиз вазиятлар кутади. Аммо уддабуронсиз. Уларни позитив вазиятга айлантирасиз. Кўрибсизки, оилангиздагилар яна қувонишда, табассум ҳадя қилишда давом этади. Жамоатчилик асосида ташкил этилган тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Шундоқ ҳам ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Пулларингиз янада кўпайишини хоҳлаётган бўлсангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

18 октябр куни олдиндан тузилган режаларингиз барбод бўлиши, орзуларингиз саробга айланиши хавф солмоқчи. Бу вазият сизни четлаб ўтишининг йўлини топинг. Қариндошларингиздан бири кун давомида энсангизни қотирадиган томоша ўйлаб топиши мумкин. Бундай вазиятда эмоциянгизни назоратда ушлашга ҳаракат қилинг. Муҳаббат ҳақидаги ҳар қандай суҳбатлардан қочинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишхонангизда ўта ёқимсиз вазият билан юзлашасиз. Шу ишларидан бўшагиларингиз келиб кетади. Аммо чидашга мажбурсиз. Шахсий ҳаётда ҳам худди шундай ёқимсиз лаҳзалар таъқиб этиши мумкин. Жуфтингиз йўқ жойдан жанжал топиб сизни безовта қилади. Асоссиз рашк паймонангизни тўлдириши турган гап. Аммо буни ҳаёт деб қўйибди. Бардош керак. Ирода кучи ана шунақанги вазиятларда билинади. Сиз ҳаёт имтиҳонидан аъло даражада ўтишни истасангиз, ҳар қандай вазиятда хотиржамликни қўлдан берманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

18 октябрда молиявий муаммоларингиз фақат сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлишини истасангиз, нимадандир воз кечишингиз керак. Тадбиркорлар йирик бир лойиҳага катта пул тикиш арафасида туришибди. Аламингиз келмасин. Кетган пул ортидан янгисини эргаштириб келади. Бизнеснинг асл маъниси ҳам шунда. Оила қурмаганларнинг аксарияти бугун кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Айримлар табиат қўйнида дам олиш учун жўнаб кетади. Йўлингиз бехатар бўлсин! Яхши дам олиб қайтинг! Бахтли, саодатли бўлинг!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Кунингиз тасодифлардан, англашилмовчиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Аммо улар ҳам сизни зерикишга қўймайди. Кунингиз қандай ўтганини билмай қоласиз. Молиявий муаммолар энг асосий нуқтага етганда, ечимини топа олмай таққа тўхташи мумкин. Демак, сиз тузган режалар барбод бўлади. Фақат бундан асабийлашманг. Заҳирадаги пулларингиз бугунга етиб ортади. Ижодкорлар яқин келажакда иши тушадиган юқори лавозимли шахслар билан учрашиб гаплашишлари кутилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

18 октябр куни биринчи қиладиган ишингиз суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қуришдан иборат бўлади. Аммо бу муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун анча эскирган усул ҳисобланади. Жуфтингизнинг кўнглини бошқачароқ усуллар ёрдамида олсангиз яхши бўларди. Ишхонангизда зиммангиздаги вазифаларни ҳам тўлиқ кўнгилдагидек адо этишингиз учун етарлича тўсиқлар пайдо бўлади. Асабларни асранг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Агар хаёлингиздан кечаётган ўйларни суҳбатдошингизга усталик билан етказиб бера олсангиз, билингки, эзгу мақсадларга етишингиз учун барча имкониятлар эшиклари очилади. Ишда ҳам, оилада ҳам ҳурматингизга ҳурмат қўшилади. Бировларни беҳуда безовта қилишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида кўпдан бери кўришмаган дўстингиз билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Ёлғизлардан кимдир кўнглидаги инсонни бир кўришда севиб қолиши кутилади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Бугун кун бўйи майда-чуйда ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Ранжиманг. Бу ишлар майда бўлса ҳам сизни зериктириб қўймайди. Гарчи шахсий ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса-да, ўзингизни омадсиз деб ҳисобламанг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғорингизда жиддий муаммолар юзага келади. Уларни бартараф этишга кўп вақт ва маблағ сарфлашингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бугун асло бировдан қарз ола кўрманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

18 октябр куни беихтиёр қачонлардир сизни доимо яшашга ундаб турган хоббингизни эслаб қоласиз. Бу сизга фақат фойда беради. Шахс сифатида шаклланишингизга туртки вазифасини ўтайди. Оилавий бюджетингиз ожизлашиб қолган. Қўшимча даромад келтирадиган иш топмасангиз бўлмайди. Кечқурун дўстларингиздан бири ёқимли хабар етказиши мумкин. Бу сизга позитив кайфият бағишлашига шубҳа йўқ.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади