Ўзбек боксчиларини ҳакамлар “қулоғидан тортяптими” деган саволга қозоғистонлик мураббий қандай жавоб берди?

2

“Qazsport” телеканали эфирида ўзбек боксчиларини ҳакамлар “қулоғидан тортяптими”деган саволга  Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Галимбек Кенжебаев жавоб берди,- деб ёзмоқда Sports.

– Сўнги вақтларда ҳакамлар ўзбекистонлик боксчиларни “қулоғидан тортаётгандек”, гўёки уларнинг “ишонган тоғи” бордек таассурот уйғотмоқда. Бу борада қандай фикр билдира оласиз?

«Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.» Бу оддий ғийбатдан бошқаси эмас. Ҳакамлар боксчиларининг муносиб ҳаракатлари учун баҳолайди ва ғалабани тақдим этишади. Шунинг учун кўпроқ ишлашимиз керак. Биз ўз услубимиздан четлашмаган тарзда, янада тезлик қўшишимиз лозим. Қолаверса, қарши зарбаларга эътибор беришимиз керак бўлади. Бажариш керак бўлган ишлар бор. Ўзбеклар, руслар ва кубаликлар билан бўлган жангларда камчиликларни тўлдириб, кейинги жангларда яхшироқ натижа кўрсатишимиз керак. Кимнидир ҳисобдан ўчириш хато деб ўйлайман. Ёрқин боксчилар ҳар қандай мамлакатда пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай боксчининг калитни топиб, унга қараб тайёргарлик кўриш лозим»,– дея ўз фикрларини билдирган Галимбек Кенжебаев.

2 ФИКРЛАР

  1. O`zbekiston terma jamoasi o`yinida o`sish bor, lekin terma jamoamizda juda ko`p kamchiliklar ham yetarli . O`yinchilar jismoniy jixatdan tayyorgarligi sezilib qolmoqda

Comments are closed.