Ўзбекистонлик боксчилар навбатдаги мусобақада тенгсиз!

0

БААнинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг финал баҳсларига 11 нафар вакилимиз етиб боргани ҳақида маълум қилган эдик.

Эътиборлиси, 11 финалчилардан 8 нафари ҳал қилувчи баҳсни ғалаба билан якунлай олишди ва Осиё чемпионатини олтин медаль билан тугатдилар. Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронза, жами 20 та медаль билан юртимизга қайтиб келадиган бўлишди. Бу эса, шубҳасиз, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганимизни англатади. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича:

Олтин медаль:

-48 кг: Сабина Бобоқулова

-50 кг: Феруза Казакова

-52 кг: Нигина Ўктамова

-63 кг: Азизбек Тожиев

-70 кг: Логин Петров

-75 кг: Нусратбек Тоҳиров

+80 кг: Жаҳонгир Зокиров

-63 кг: Азиза Зокирова

Кумуш медаль:

-57 кг: Билолбек Ихволов

-60 кг: Бекзод Бекмуродов

-60 кг: Моҳира Аҳмедова

Бронза медаль:

-46 кг: Иқболжон Қудратов

-48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов

-50 кг: Анвар Болтабоев

-52 кг: Ғофуржон Тоҳиров

-54 кг: Жаҳонмурод Имомалиев

-66 кг: Алохон Абдуллаев

-46 кг: Моҳларойим Савриддинова

-54 кг: Руҳшона Ўктамова

-70 кг: Шаҳноза Эргашева

Терма жамоамиз вакиллари эртага 16:15 да юртимизга етиб келишади.