34.55 миллиард сўм истеъмолчиларга қайтарилди

0

2018 йилнинг декабрь ва 2019 йилнинг январь ойларида иссиқ сув ҳаражатини ҳисоблаш мосламаларини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш муддати тугаганлиги сабабли, “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан иссиқ сув учун истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Бироқ, ушбу ташкилот Вазирлар маҳкамасининг мувофиқ қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидалари”да кўзда тутилган талабларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига фуқаролардан аризалар келиб тушди. Шу сабабли, ДХА томонидан ўтказилган текширувлар натижасида “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан қоидабузарликларга йўл қўйилиб, 60112 истеъмолчидан 45.8 миллиард сўм хато ушлаб қолингани аниқланди.
2019 йилнинг апрель ойида 49655 истеъмолчи учун 34.55 миллиард сўмлик қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Келгусида тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган истеъмолчиларга “Toshissiqquvvati” туман корхоналари томонидан ўтказилган қайта ҳисоб-китоб ва солиштирма далолатномалар жўнатилди.

loading...