Аёл кишини дўппослаб сўнг Россияга қочган безорига жазо тайинланди

0

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Ховос туман судининг
2019 йил 12 сентябрдаги ҳукмига кўра, К.Кулдашев 2011 йил 13 август куни соат тахминан 22:30 ларда Ховос тумани, Шабнам кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида маст ҳолатда бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзининг таниши Мажидова Рано Абдужабборовна билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Р.Мажидованинг баданининг турли жойларига қўли билан уриб, оёқлари билан тепиб, унга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган енгил шикаст етказганлиги учун К.Кулдашевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60-моддасига асосан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Таббий савол туғилади, аҳир саккиз ўтиб, эндиликда адолат қарор топдими деб ўйлашимиз мумкин? Аслида эса К.Кулдашев  олдин содир этган жинояти учун жазони ўтаб келиб, юқорида қайд этилган жиноятни содир этиб, жавобгарликдан қўрқиб, Россия Федерациясига қочиб кетган ва у ерда ҳам тинч юрмасдан, номусга тегиш каби ўта оғир жиноятни содир қилганлиги учун 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб келганидан кейин 2011 йилда содир этган жинояти учун жазоланди.

 

Жиноят ишлари бўйича
Ховос туман судининг судьяси

Б.Мамадаминов