Айрилиққа чидолмаган ўғил онасининг жасадини қабристондан ўғирлаб кетди…

0

 

Бу воқеа Индонезиянинг Шарқий Ява вилоятига қарашли Проболинго шаҳрида содир бўлди. Носир исмли эркак руҳий хасталикдан азобланади. Яқинда онаси оламдан ўтганди. Қирқ кундан кейин қабристонга борган-у, қабрни очиб, онанинг қолдиқларини ўғирлаб кетган.

— У жасад қолдиқларини уйига олиб кетди, — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири. — Полиция хитланмаслиги учун мурдани қопга солиб яшириб қўйган экан…

То қариндошлари воқеадан хабар топмагунча Носир мурдани уйида асради. Кейин қариндошлар илтимосига кўра мурдани яна олиб бориб қабрга кўмиб қўйди.