«Бунёдкор» – АГМК учрашуви вақтида стадионда чироқ ўчиб қолди ва ўйин тўхтатилди ВИДЕО

0
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – АГМК учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ўйиннинг иккинчи бўлими 65-дақиқасида стадионнинг ёритиш чироқларининг баъзилари ўчиб қолди, дея хабар қилади СА нашри.

Бош ҳакам бу ҳолат учрашувни давом эттиришга халал бермайди деб ҳисоблади ва баҳс давом этди. Бироқ кейинги дақиқада энди барча чироқлар ўчиб қолди, фақат майдон атрофидаги реклама шитлари ва табло ўчмади холос.

Тахминан 20 дақиқалардан сўнг ёритиш чироқлари ёнди ва ўйин давом эттирилди.