Фармацевтика институтида 5 та муҳим ташаббус бўйича кўргазма ташкил этилди

0

17 октябрь куни Тошкент фармацевтика институтида «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича беш муҳим ташаббус» мавзусида кўргазма ўтказилди.

Тадбир давомида институт таркибидаги янги спорт мажмуасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда институт профессор ўқитувчилари, талабалар ва эълимиз ардоғидаги инсонлар иштирок этишди.

Кўргазма давомида талабалар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, талабалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида турли амалий ишлар олиб борилаётганига эътибор қаратилди.

Айниқса, талаба қизларнинг бўш вақтини мазмунли ва фойдали ўтказиш мақсадида талабалар турар жойи учун олти дона тикув машинаси совға қилингани қувончли воқеага айланди.

Шунингдек, кўргазмада институтнинг хотин-қизлар қўмитаси бошчилигида карвинг санъати, пазандачилик тўгараклари ҳам ташкил этилишига оид тақдимот алоҳида аҳамият касб этди.