Ҳайдовчи чорраҳада ЙПХ инспекторини машинада уриб юборди (+Видео)

0

ИИББнинг Шайхонтохур туманидаги ЙТҲ ҳақидаги хабарига кўра, 18-октябрь куни соат 08:00 да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Ласетти» автомобилининг (давлат рақами 01 К 060 LA) 25 ёшли ҳайдовчиси Анвар Р. ушбу кесишмада йўл ҳаракатини тартибга солиб турган ЙҲХБ ЙПХ инспектори лейтенант М.Д.ни уриб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ ходими тан жароҳати олган ҳолида касалхонага олиб кетилди. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg
Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг:

Иккинчи ҳавола