Ҳиндистонда леопард 60 ёшли аёлни ғажиб ташлади

0

Ҳужум Тумакуру округида, 60 ёшли аёл далада мол боқаётганида содир бўлган. Унинг жасади эртаси куни буталар орасидан топилган. Полициянинг тахминича, йиртқич уни кечга яқин ўлдирган.

Бундан икки ой олдин ҳам айнан шу округда қудуққа тушиб кетган леопард қутқарилган эди. Йиртқич 10 метр чуқурликдан чиқариб олиниб, яна ўрмонга қўйиб юборилган.

Жорий йилнинг январь ойи охирида Ҳиндистонда одамхўр леопард бир оиланинг тўрт ойлик фарзандини ўғирлаб кетиб, ғажиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

daryo.uz